УЗ
Шахсга доир маълумотларга ишлов бериш сиёсати

Ушбу Шахсга доир маълумотларга ишлов бериш сиёсати (кейинги ўринларда Махфийлик сиёсат деб юритилади) PARAMEDICS MChJ (кейинги ўринларда Оператор деб юритилади) Фойдаланувчи ҳақида олиши мумкин бўлган барча маълумотларга нисбатан қўлланилади, Фойдаланувчи эса PARAMEDICS Сервисидан (кейинги ўринларда Сервис деб юритилади) фойдаланади.

1. ТЕРМИНЛAР

1.1. Ушбу Шахсга доир маълумотларга ишлов бериш сиёсатида қуйидаги атамалар қўлланилади:

1.1.1. "Шахсга доир маълумотлар" - бу маълум бир шахсга (шахсий маълумотлар мавзусига) бевосита ёки билвосита тегишли ҳар қандай маълумотни англатади.

1.1.2. “Шахсга доир маълумотларга ишлов бериш” - автоматлаштириш воситаларидан фойдаланган ҳолда, шахсга доир маълумотларни йиғиш, қайд этиш, тизимлаштириш, тўплаш, сақлаш, аниқлик киритиш (янгилаш, ўзгартириш), шу жумладан, фойдаланиш, узатиш (тарқатиш, тақдим этиш, кириш), шахссизлаштириш, блокировка қилиш, ўчириш, йўқ қилиш каби амаллар (операциялар) тўплами.

1.1.3. "Шахсга доир маълумотларни махфийлиги" - бу Оператор ёки бошқа учинчи шахснинг шахсга доир маълумотларни уларни субйекти розилигисиз ёки бошқа қонуний асосларсиз тарқатилишининг олдини олиш мажбурияти.

1.1.4. "Сервисдан фойдаланувчи” (бундан буён матнда Фойдаланувчи деб юритилади) – Интернет тармоғи орқали Сервисдан фойдаланиш имкониятига эга бўлган Сервисдан фойдаланувчи шахс.

1.1.5. “Сервис” - бу товарлар ва хизматларнинг потенциал истеъмолчилари учун мўлжалланган тиббиёт экотизимидаги ишлар ва хизматлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ахборот-технологик ресурси.

1.1.6. “Ҳамкор” - Фойдаланувчиларга тиббий ва бошқа хизматлар кўрсатиш (шу жумладан, ишларни бажариш) бўйича ишларни амалга оширувчи ҳамда Фойдаланувчига Сервис ва Оферта шартлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги мувофиқ Сервис орқали хизмат кўрсатиш бўйича шартнома тузишни таклиф қилувчи жисмоний шахслар (ҳуқуқ ва муомала лаёқатли фуқаролар), давлатнинг амалдаги қонунчилиги талабларига жавоб берадиган шаклда тузилган якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўз-ўзини иш билан таъминлайдиган фуқаролар.

1.1.7. “Геолокация маълумотлари” – Фойдаланувчи қурилмасининг жойлашуви географик координаталари. Геолокация маълумотлар узатиш функсияси Сервиснинг асосий мақсади учун муҳим таркибий қисм ҳисобланади.

2. УМУМИЙ ҚОИДAЛAР

2.1. Фойдаланувчининг Сервисдан фойдаланиши бу Шахсий маълумотларни қайта ишлаш сиёсатини қабул қилиш демакдир.

2.2. Шахсга доир маълумотларга ишлов бериш сиёсати шартлари билан Фойдаланувчи рози бўлмаса ушбу Фойдаланувчи Сервисдан фойдаланишни тўхтатиши керак.

2.3. Ушбу Шахсга доир маълумотларга ишлов бериш сиёсати фақат Сервисга нисбатан қўлланилади. Оператор Фойдаланувҳи ўтиши мумкин бўлган Сервисда мавжуд бўлган учинчи томон сайтлари ва мобил иловаларни назорат қилмайди ва улар учун жавобгар эмас.

2.4. Оператор Фойдаланувчи тақдим этган шахсга доир маълумотларнинг тўғрилигини текширмайди.

3. ШAХСГA ДОИР МAъЛУМОТЛAРГA ИШЛОВ БЕРИШ СИЁСAТИ ПРЕДМЕТИ

3.1. Ушбу Шахсга доир маълумотларга ишлов бериш сиёсати Сервисда рўйхатдан ўтганда ва/ёки буюртмани жойлаштиришда Операторнинг талабига биноан Фойдаланувчи тақдим этадиган шахсга доир маълумотларнинг махфийлигини ошкор қилмаслик ва ҳимоялаш мажбуриятларини белгилайди.

3.2. Ушбу Шахсга доир маълумотларга ишлов бериш сиёсати бўйича ишлов беришга рухсат этилган шахсга доир маълумотлар Фойдаланувчи томонидан рўйхатдан ўтиш пайтида ва/ёки буюртма бериш пайтида Сервисдаги шаклни тўлдириш орқали тақдим этилади ва қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши мумкин:

-фамилияси, исми, шарифи (охиргиси - агар мавжуд бўлса);

-жинси;

-туғилган санаси;

-туғилган жойи;

-фуқаролиги;

-шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг маълумотлари; яшаш жойи;

-яшаш жойи;

-рўйхатдан ўтилган жойи;

-рўйхатдан ўтилган санаси;

-геолокация маълумоти;

-анамнез;

-диагноз;

-кўрсатиладиган тиббий ёрдам тури;

-тиббий ёрдам кўрсатиш шароитлари;

-тиббий ёрдам кўрсатиш муддати;

-тиббий ёрдам кўрсатиш жойи;

-кўрсатиладиган тиббий ёрдам миқдори, шу жумладан кўрсатилаётган тиббий хизматлар тўғрисидаги маълумотлар;

-тиббий ёрдам сўраш натижаси;

-тиббий экспертиза, тиббий кўрик ва тиббий текширувлар ва уларнинг натижалари тўғрисидаги маълумотлар;

-қўлланиладиган тиббий муолажалар ва ёрдам стандартлари.

4. ФОЙДAЛAНУВЧИНИНГ ШAХСГA ДОИР МAЪЛУМОТЛAРИНИ ТЎПЛAШ МAҚСAДЛAРИ

4.1. Оператор Фойдаланувчи шахсга доир маълумотларидан Операторнинг Ҳамкорлари томонидан талаб қилинадиган ҳажмларда фойдаланувчига юқори сифатли тиббий хизмат кўрсатиш , амалдаги қонунчилик талабларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиш, кўрсатилаётган тиббий ёрдам ҳажми ва сифати устидан назоратни таъминлаш, Сервисдан фойдаланиш қулайлигини ошириш, статистик маълумотларни тўплаш, ишлов бериш ва тақдим этиш мақсадида фойдаланади. Фойдаланувчининг геолокация маълумотларини тўплашдан мақсад Сервиснинг асосий вазифаларини бажаришдир. Геомаълумотлар Фойдаланувчининг аниқ жойлашувини аниқлашга ёрдам беради, чунки Ҳамкор томонидан Сервис орқали кўрсатаёнган хизматлари Фойдаланувчи ҳудудида геолокация орқали танланган манзил бўйича тақдим этилади. Ҳамкорлар Фойдаланувчининг харитадаги белгиланган манзилини аниқлайдилар ва керакли жойга борадиган йўлни режалаштирадилар. Геолокация маълумотларининг функсияси ва узатилишига рухсат бериш Сервиснинг асосий мақсади учун муҳим таркибий қисм ҳисобланади. Геолокация маълумотларининг вазифаси ва узатилишига киришга рухсат бўлмаса, Сервисдан фойдаланиш мумкин эмас.

5. ШAХСГA ДОИР МAЪЛУМОТЛAРГA ИШЛОВ БЕРИШ УСУЛЛAРИ ВA ШAРТЛAРИ

5.1. Фойдаланувчининг шахсга доир маълумотларига ишлов бериш ҳеч қандай вақт чегарасисиз, ҳар қандай қонуний йўл билан, шу жумладан автоматлаштириш воситаларидан фойдаланган ҳолда ёки бундай воситалардан фойдаланмасдан шахсий маълумотлар ахборот тизимларида амалга оширилади.

5.2. Оператор фақатгина Фойдаланувчининг Сервисга қўйган буюртмасини бажариш мақсадида учинчи шахсларга шахсий маълумотларни узатиш ҳуқуқига эга эканлигига Фойдаланувчи розилигини беради.

5.3. Фойдаланувчининг шахсга доир маълумотлари Ўзбекистон Республикасининг ваколатли давлат органларига фақат Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартиб ва асослар бўйича берилиши мумкин.

5.4. "Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 45-моддасининг 3-қисмида кўрсатилган ҳолларда, беморнинг тиббий сирини ташкил этувчи шахсий маълумотларини Фойдаланувчи ёки унинг қонуний вакили розилигисиз берилиши мумкин:

- ҳолати туфайли ўз иродасини билдира олмаган фуқарони текшириш ва даволаш мақсадида;

- юқумли касалликлар, оммавий заҳарланиш ва зарарланишларнинг тарқалиши хавфи бўлганда;

- терговга қадар текширувни амалга оширувчи органларнинг, суриштирув, тергов органларининг, прокуратуранинг ва суднинг ишни судга қадар юритиш ёки суд текшируви ўтказилиши муносабати билан сўрови бўйича;

-ўн тўрт ёшга тўлмаган вояга йетмаган шахсга ёрдам кўрсатилаётганда унинг ота-онаси ёки қонуний вакилларини хабардор қилиш учун;

-фуқаронинг соғлиғига ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар ёки бахциз тасодиф натижасида зарар йетказилган деб гумон қилишга асослар мавжуд бўлганида.

5.5. Шахсга доир маълумотлар йўқолган ёки ошкор қилинган тақдирда, Оператор Фойдаланувчига шахсга доир маълумотларнинг йўқолгани ёки ошкор этилгани ҳақида маълумот беради.

5.6. Оператор Фойдаланувчининг шахсга доир маълумотларини рухсациз ёки тасодифан кириш, йўқ қилиш, ўзгартириш, блокировка қилиш, нусха кўчириш, тарқатиш, шунингдек учинчи шахсларнинг бошқа ноқонуний ҳаракатларидан ҳимоя қилиш учун зарур ташкилий ва техник чораларни кўради.

5.7. Оператор Фойдаланувчи билан биргаликда Фойдаланувчининг шахсга доир маълумотларини йўқотиш ёки ошкор қилиш натижасида юзага келадиган салбий оқибатларнинг олдини олиш учун барча зарур чораларни кўради.

6. ТОМОНЛAРНИНГ МAЖБУРИЯТЛAРИ

6.1. Фойдаланувчи қуйидагиларга мажбур:

6.1.1. Сервисдан фойдаланиш учун зарур бўлган шахсга доир маълумотларни тақдим этиш.

6.1.2. Шахсга доир маълумотларни тўлдириш ушбу маълумотларда ўзгаришлар бўлган тақдирда янгилаш.

6.2. Оператор қуйидагиларга мажбур:

6.2.1. Олинган маълумотлардан фақат ушбу Махфийлик сиёсатининг 4.1-бандда кўрсатилган мақсадлар учун фойдаланиш.

6.2.2. Махфий маълумотларни фойдаланувчининг олдиндан ёзма рухсатисиз ошкор қилинмаслигини, шунингдек ушбу шахсга доир маълумотларга ишлив бериш сиёсатининг 5.2-5.3. бандлардан ташқари, Фойдаланувчининг узатилган шахсий маълумотларини бошқа усуллар билан сотмаслик, алмашиш, эълон қилиш ёки ошкор қилмасликни таъминлаш.

6.2.3. Одатда мавжуд савдо операцияларида бундай маълумотларни ҳимоя қилиш учун фойдаланувчи шахсга доир маълумотларининг махфийлигини ҳимоя қилиш чораларини кўриш.

6.2.4. Шахсий маълумотларнинг нотўғрилиги ёки ноқонуний хатти-ҳаракатлари аниқланган ҳолларда, фойдаланувчининг ёки унинг қонуний вакилининг ёхуд шахсий маълумотлар субйектларининг текшириш даври учун ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун ваколатли органнинг мурожати ёки сўрови келиб тушган пайтдан бошлаб тегишли Фойдаланувчи билан боғлиқ шахсга доир маълумотларни блоклаш.

7. ТОМОНЛAРНИНГ ЖAВОБГAРЛИГИ

7.1. Оператор, Махфийлик сиёсатининг 5.2.2., 5.3. ва 7.2. бандларида кўзда тутилган ҳолатлардан ташқари, ўз мажбуриятларини бажармаганда, фойдаланувчи томонидан берилган шахсга доир маълумотлардан нотўғри фойдаланиш билан боғлиқ бўлган зарарлар учун, Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ жавобгар бўла олади.

7.2. Aгар махфий маълумотлар йўқолган ёки ошкор қилинган бўлса, Оператор қуйидаги махфий ахборотлар учун жавобгар бўлмайди:

7.2.1. У йўқолишидан ёки ошкор бўлишидан олдин оммавий маълумот бўлганда.

7.2.2. Оператор томонидан қабул қилинишидан олдин ушбу маълумотни учинчи шахсдан олинганда.

7.2.3. Фойдаланувчи розилиги билан маълум қилинганда.

8. НИЗОЛAРНИ ҲAЛ ЭТИШ

8.1. Фойдаланувчи ва Оператори ўртасидаги муносабатлардан келиб чиқадиган низолар бўйича судга боришдан олдин даъво аризасини (низони ихтиёрий ҳал этиш тўғрисида ёзма таклиф) тақдим этиш мажбурийдир.

8.2. Даъвони қабул қилувчи, даъво олинган кундан бошлаб 30 календар кун ичида даъвогарни даъвосини кўриб чиқиш натижалари тўғрисида ёзма равишда хабар беради.

8.3. Aгар томонлар келиша олмасалар, низо Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ судга топширилади.

8.4. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги ушбу Махфийлик сиёсатига ҳамда Фойдаланувчи ва Оператори ўртасидаги муносабатларга нисбатан қўлланилади.

9. ҚЎШИМЧA ШAРТЛAР

9.1. Оператор фойдаланувчи розилигисиз ушбу Шахсга доир маълумотларга ишлов бериш сиёсатига ўзгартиришлар киритишга ҳақли.

9.2. Ушбу Сиёсат шартлари Оператор томонидан Сервисда жойлаштирилган стандарт шаклда белгиланади, ноаниқ доирадаги шахслар билан боғланади ва фақат ушбу Сиёсатга қўшилиш орқали қабул қилиниши мумкин .

9.3. Ушбу Сиёсат фойдаланувчи томонидан "Шахсга доир маълумотларимга ишлов беришга розилик билдираман" тугмасини босиш ёки https://paramedics.uz сайти саҳифасининг пастки қисмида унга кириш пайтидан бошлаб кучга киради ва муддациз амал қилади.



Оператор :


PARAMEDICS MChJ

ҳ/р: 20208000905637655001;

МФО: 01095:

СТИР: 310393915;

Тошкент, Сайрам, 5-тор кўча/92.