Шифокор турли усул ва аппаратлар ёрдамида беморларни текширувдан ўтказиб, уларда касаллик ва жароҳатлар юзага келиши сабабларини аниқлайди. Шифокор анамнез тўплаш, умумий кўрикдан ўтказиш, лаборатор ва асбобли текширувларни тайинлайди ва уларнинг натижаси асосида ташхис қўяди.
Беморларда касалликлар ва жароҳатларни даволаш медикаментоз терапия, физиотерапия, қайта тикланиш (реабилитация), жарроҳлик аралашуви каби тайинланган даволаш курсига асосланади. Шифокор даволаш самарадорлиги ва хавфсизлигини назорат қилиб, унинг натижаларини баҳолайди.
Беморларда касалликларнинг олдини олиш ва иммунитетни ошириш, шунингдек эмламаларни тайинлаш, диспансеризация, санитария-гигиенага оид таълимот ҳамда соғлом турмуш тарзи бўйича тавсиялар бериш ҳам шифокор томонидан амалга оширилади.
Шифокор беморларга уларнинг саломатлиги ва даволаш билан боғлиқ турли масалалар бўйича маълумот беради. Шифокор беморларга ташхис, прогноз, даволаш режаси, эҳтимолий асоратлар ва ножўя таъсирлар ҳақида тушунтириш беради.
Шифокор омилкорлиги – “одам-одам” тизимидаги фаолият. Шифокорнинг профессионал омилкорлиги нафақат юқори даражадаги тиббий тайёргарликни, балки унинг шахсиятига доир ижтимоий-психологик жиҳатлар, қадриятлари, мулоқотга киришиш саводхонлигини ҳам қамраб олади.
Шифокорнинг профессионаллиги фақат унинг даволаш тажрибаси билан белгиланмайди. Кўплаб ҳаётларни сақлаб қолган ёш шифокорларга доир мисоллар мавжуд. Бу орада маълум иш тажрибасига эга бўла туриб, бош оғриғидан фаоллаштирилган кўмирни тавсия қиладиган шифокорлар ҳам бор. Профессионаллик – энг зарур вақтда билим ва кўникмаларни амалиётга татбиқ эта олиш қобилиятидир.
Долзарблик (талабгорлик). Даволаш муҳим бўлган кўплаб сурункали, ўткир ва бошқа жиддий касалликлар мавжуд. Биз шифокорни танлашда доим мутахассиснинг исботланган тиббиёт тамойилларига қанчалик таяниши, аниқ даволаш схемасини туза олиши, ўз малакасини ошириши ва амалиётда самарали усуллардан фойдаланишига эътибор қаратамиз. Бунда мутахассиснинг бемор иккиланишларига тўғри муносабат билдириши, беморни хавотирга солаётган саволларга тўғри жавоблар бериши муҳим аҳамият касб этади, айнан шифокор томонидан ҳосил қилинган тўғри мулоқот ёрдамида яхши даволаш натижасига эришиш ҳамда бемор ва унинг яқинларидан миннатдорлик эшитиш мумкин.
Ҳалоллик – шифокор замонавий тиббиётда умумэътироф этилган стандарт ва қоидаларга мувофиқ, зарар етказиш хавфини камайтирган, авайловчи тадқиқотлар усулини қўллаган ҳолда, беморни имкон қадар самарали даволашга интиладиган ҳамда даволашни тайинлашда дори воситаларини қийматига эмас, балки ҳар бир аниқ ҳолатда таъсир кучига қараб кўрсатадиган сифатли тиббий ёрдам хусусиятини белгилаб беради.
Бемор ёки унинг қариндошлалри соғлиғи ҳолати ва уни яхшилаш чоралари ҳақида маълумот олиш учун тиббий ташкилот билан боғланиши керак.
Шифокор саломатлик ҳолатини баҳолаб, зарур лаборатория ва асбобли текширув усуллари рўйхатини тузади, зарур даволашни ёзади.
Уйдаги шифокор-бу ишда ёки уйда маслаҳат олиш учун фойдаланиш мумкин бўлган универсал ва қулай хизмат. Шифокорни уйга чақириш маслаҳат олиш учун сарфланган вақтни тежаш имкониятини яратади. Соғайишнинг муҳим жиҳати малакали мутахассис маслахатидан фойдаланиш.