Тери эпидермиснинг ўлик заррачалари, шунингдек тери тешикчаларига тушган ёт заррачалар (чанг ва ҳ.к.) ҳамда одатда тери юзасида бўладиган микроблардан тозаланади;
Тер ва ёғ безларининг секреция функцияси яхшиланиб, уларнинг шира ажралиш тешиклари тозаланади;
Терининг лимфа ва қон айланиши фаоллашади, веноз туриб қолиш таъсири бартараф этилади, терининг қонга тўйиниши кучаяди ва мувофиқ равишда унинг озиқланиши яхшиланади, натижада рангсиз, шалвираган, қуруқ тери пуштиранг, таранг, нафис ҳолатга киради, унинг механик ва ҳарорат таъсирларига қаршилиги анча ошади;
Тери-мушак тонуси ортади: натижада тери силлиқ, таранг ва эластик тус олади. Маҳаллий ва умумий моддалар алмашинуви яхшиланади, чунки тери организмдаги барча алмашинув жараёнларида иштирок этади.
Массаж организмга турли физиологик таъсирларни кўрсатади. Массаж таъсири остида организмда моддалар алмашинуви даражаси, эндокрин мувозанатни ўзгартирувчи, органлар ва тўқималарда умумий ва маҳаллий таъсирчанликни юзага келтирадиган мураккаб рефлектор жараёнлар юзага келади
Массажнинг тери остидаги ёғ қатламига таъсири.Ёғ тўқимасига массаж моддалар алмашинувига таъсир орқали ўртача таъсир кўрсатади. Массаж организмдаги алмашинув жараёнларини ошириш, ёғлар ажралиши кучайтириш орқали ёқ тўқимасида ортиқча миқдорда бўлган ёғлар “эришига” ёрдам беради.
Массажнинг мушаклар ва бўғимларга таъсириМушаклар тизимида массаж жараёнида мушаклар тонуси ва эластиклиги ошиши, уларнинг қисқариш функцияси яхшиланиши юз беради. Мушаклар кучи ортади. Массаж қилинаётган мушаклар массаси ҳажми кўпаяди. Бўғимларнинг барча элементлари ва атрофдаги тўқималар қон таъминоти сезиларли даражада ва тез яхшиланали, ҳаракатлар амплитудаси ошади. Массажнинг бўғимлардаги назла ва патологик ажратмалар сўрилиши жараёнига ижобий таъсири қайд этилган.
Массажнинг қон айланиш ва лимфа тизимларига таъсири Массаж ишловчи капиллярларнинг кенгайиши, захира капиллярлар очилишига олиб келади, натижада нафақат уқаланаётган соҳа, балки рефлектор ва ички органларга қон ўтиши яхшиланади ҳамда қон ва тўқима орасида кучли газ алмашинуви юз беради. Массаж лимфа айланишига катта таъсир кўрсатади. Массаж, жумладан марказга интилувчи йўналишдаги ҳаракатлар таъсири остида теридаги лимфа томирлар осон бўшайди ва лимфа оқими тезлашади. Массаж маҳаллий лимфа оқимига бевосита таъсирдан ташқари, бутун лимфа тизимига рефлектор таъсир кўрсатиб, лимфа томирларининг тонусга оид ва вазомотор функцияларини яхшилайди.
Массажнинг асаб тизимига таъсириАсаб тизими массаж таъсирини биринчи бўлиб қабул қилади, чунки терида асаб толаларининг улкан миқдори жойлашган. Массаж кучи, хусусияти ва давомийлигини ўзгартириш орқали асаб таъсирчанлигини пасайтириши ёки ошириши, йўқотилган рефлексларни кучайтириши ва жонлантириши, тўқималар трофикасини, жумладан ички органлар фаолиятини яхшилаши мумкин.Массаж оғриқларни сустлаштириш ёки тўхтатиш, асаб ўтказувчанлигини яхшилаш, унга шикаст етказилганида қайта тикланиш жараёнини тезлаштириш, вазомотор таъсирчан ва трофик касалланишларнинг олдини олиш ёки камайтириш орқали периферик асаб тизимига чуқур таъсир кўрсатади.
Тошкентдаги тиббий массаж курортларда тақдим этиладиган одатий массаж муолажаларидан фарқ қилади. Махсус манипуляциялар туфайли беморнинг танасида тикланиш жараёнлари тезлашади. Массаж танага турли хил ижобий физиологик таъсир кўрсатади. Массаж таъсири остида танада метаболизм даражасини, эндокрин мувозанатни ўзгартирадиган, органлар ва тўқималарда умумий ва маҳаллий реакцияларни келтириб чиқарадиган мураккаб рефлекс жараёнлари пайдо бўлади. Бемор касаллик ёки баъзи асоратлар ва жароҳатлар туфайли ҳаракатланиш қийин бўлган ҳолларда, уй шароитида терапевтик массаж хизматидан фойдаланиш мумкин. Ушбу турдаги массаж танадаги одатий жараёнларни тиклашга қодир, бу эса эркин ҳаракатланиш қобилиятини тиклайди.