Ветеринар шифокор — уй ҳайвонларига ташхис қўйиш, уларни даволаш, касалликларни профилактика қилиш ва эмлаш билан шуғулланувчи шифокор.
Уй ҳайвонларининг касаллик ва жароҳатларини даволаш қуйидаги даволаш курсларини тайинлашга асосланади: дори-дармонли муолажа, физиотерапия, реабилитация, жарроҳлик аралашуви. Ветеринар шифокор даволаш самарадорлиги ва хавфсизлигини назорат қилиб, унинг натижаларини баҳолайди.
Ветеринар фельдшер — ветеринар шифокорнинг раҳбарлиги остида ҳайвонларга тиббий ёрдам кўрсатадиган ўрта махсус маълумотга эга бўлган мутахассис.
Грумер — уй ҳайвонлари, кўпинча кучук ва мушукларда гигиеник муолажалар, эстетик парвариш хизматларини кўрсатиш бўйича мутахассис: жунни калталатиш, чўмилтириш, қуритиш, тирноқларни кесиш, қулоқ ва кўзларни тозалаш.
Ветеринар — ҳайвонлардаги касалликларни ташхислаш, даволаш, улар бўйича жарроҳлик амалиётини ўтказиш ва профилактикани таъминлаш учун зарур маълумот ва малакага эга бўлган тиббиёт мутахассиси. Ушбу муолажалар режали ва фавқулодда бўлиши, клиникада ёки ветеринар мутахассислар томонидан жойига борган ҳолда ўтказилиши мумкин.
йўтал, холсизлик, овқатдан бош тортиш
Эмлаш жадвалига риоя қилиш уй ҳайвонлари учун муҳим, чунки эмлаш ҳайвонларда юқумли касалликларга нисбатан кучли иммунитетни ҳосил қилишга ёрдам беради.
Жарроҳликдан аввал барча ҳаётий муҳим саломатлик кўрсаткичларини аниқлаш амалиётдан кейинги оқибатлар хавфини камайтиришга ёрдам беради.
Уйдан узоқда бўлганда ҳайвон саломатлигида кутилмаган ҳолатларни бартараф қилиш учун саломатликнинг асосий кўрсаткичлари ташхисдан ўтказилиши керак.